Шаҳзода Матчонованинг эри ўзидан 5 ёш кичкина, исми ҳам бошқа экан, энг қизиғи эса…

25-ноябрь куни “Яккасарой” тўйхонасида актриса Шахзода Матчанова Омар исмли йигитга турмушга чиққани хақида табиийки инстаграм оламидан бошқа ижтимоий тармоқлару сайтлар ва албатта телеграм гурухлари суратлар билан гуркираб турди. Бироқ таниқли шахслар билан боғлиқ мухаббат онлари хам дарровда гап-сўз бўлиб то тўй кунигача хаммаси икир-чикиригача хамманинг оғзида бўладиган маълумотлар эса Шахзода Матчанова билан бўлмади. Унаштирилгани хақида хабар, кетидан тўйга таклифнома ва Омар хамда Шахзода! 26-ноябрьдан эса бу тўй билан боғлиқ аввалига гумонлар кейин эса ғалати хабарлару ва кетидан эса умуман мантиққа зид равишдаги “Битва экстрасенсов” шоуси тергов қилинадиган тарздаги маълумотлар ёпирила бошлади. Негадир афсуски бунинг замирида кўпчилик бизни сайтимизни билиб, балки хамиша эксклюзив хабарлару фош қилишлар тақдим этганимизгами аниқликларни хам биздан талаб қила бошлашди. Лекин биздан кўрилишига сабаб бор эди , зеро бизга йўлланаётган хабарлардан хайрон бўлиб инстаграмда на келин ва на куёв номини келтирмай шунчаки савол қўйдик… Натижада изохларни ўзидаёқ бир неча одамлар куёв бола хақида хабарларни ёза бошлаб, улар тўйдан бехабар қолганини айтишди. Ўша бизларни инстаграм шахсий хабарларида аввалига Омар исмли йигитни Туркиядаги дўстларидан аслида у Музаффар исмли йигит эканидан то унинг дўстини онасию ва хаттоки бошқа яна танишлари суратлар билан бу тўй билан боғлиқ хабарларни юбора бошлашди. Нега улар тўй хақида интернетдан билаётганидан хайратда эдилар. Қизиғи йигитнинг Мухайё исмли онаси хам Туркияда… Машарифов Музаффар Мирайимович 28-сентябрьда туғилган, ўзбек, 9 ойлигидаёқ отаси бу оламдан кўз юмган, онаси билан Туркиядаги Истанбул шахрида ишлаб истиқомат қилишади. Ўзбекистонда бир вақтлар жудаям машхур ва таниқли бир гурухдаги солистларнинг жияни. Туркияда футбол командасида тўп суради ва шу тарафлама кўпчилик уни яхши танийди. “Арсенал” футбол командаси мухлиси. Очиғи, бора-бора тўй билан боғлиқ хабарларга юқорида айтганимдек “Санта-Барбара” сериалини хам чуқур мулзам қила оладиган даражадаги дахшатли ва ғалати маълумотлар хам бириктирила бошлагач мен очиғи Шахзода Матчонова билан боғланишимга тўғри келди. Барча саволларга бемалол жавоб берган Шахзоданинг жавобларини шахсан ўзим сайтга қўймасликка қарор қилдим. Аслида мана шу кичик мақолани хам ёзмоқчи эмасдим, аммо хозирданоқ хамма ерда бу тўй билан боғлиқ миш-мишлар гуллаётгани сабаб умумий тарзда жавоб беришни лозим топтим. Шахсий хаёт масаласи нозик ва хозир ўша хабарларни бирортасини агар ёзиб уни Шахзода қандай далил билан инкор этканини айтганим билан барибир халиги хабарлар болалаб натижада керакмас ва бўрттириладиган маълумотлар кўпайишига сабаб бўлади. Шу сабабли хам Шахзоданинг жавобларидан фақатгина Музаффар билан у аввалроқ Туркияда танишгани ва айни дамда Шахзода Туркиянинг Истанбул шахрида қайнонаси билан эканини маълум қилганини айта оламан холос. Қолгани, нима учун тўйда куёв яқинлари бўлмаганидан то нима учун Омар исми билан уйланганини лозим топишса Шахзода ёки Музаффарнинг ўзи маълум қилишар. Айтганимдек бу шахсий ва оилавий масала. Муносабатлар ва улар билан боғлиқ оилавий масалалар шахсий худуд хуқуқида! Ёдингизда бўлса, актриса Гулчехра Эшонқулова ва актер Шароф Шарапов билан хам шунга ўхшаш воқеа содир бўлиб у воқеани фош этилиши хам айнан сайтимизда бўлганди. Бироқ қайнона келин реалити шоусидан кейин яна фироқлару топишишлар, романтик мелодрама фильмидек кечиб улар хозир фарзанд катта қилишяпти. Демакки бундай масалада ва айниқса ўзлари аниқ ва расмий бирор хабар бермагунича барча гумон ва тахминлар ўринсиз. Хар ким ўз истаган ўлчам ва кўринишдаги бахт сохиб ва сохибаси бўлишга хақли!
Manba: sayyod.com

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

1 шарҳ: Шаҳзода Матчонованинг эри ўзидан 5 ёш кичкина, исми ҳам бошқа экан, энг қизиғи эса…

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви