“Юлдузча” журийларига очиқ хат: “Болаларга мумтоз ашулаларни куйлама, дейишга ҳаққингиз йўқ!”

Хабарингиз бор, эзгу ниятларни кўзлаб очилган “Юлдузча” болалар ток шоуси охирги пайтларда кескин танқидларга учрамоқда. Бу танқидлар кўрсатувнинг ҳайъат аъзоларига тегишли! Чунки кўрсатувни қачон кўрсам, ҳар доим икки-учта болакай йиғлаб чиқиб кетади. Йўқ, улар танловдан ўта олмаганликлари учун эмас, буни уларга нотўғри етказиб берганликлари учун йиғлашади. Чунки ёш боланинг руҳияти нозик бўлади, “Мен йўқ, дейман, ўтолмадингиз”, қабилидаги гапни биз катталар ҳазм қила оламиз, аммо буни ёш бола қандай кўтаради? Қандай ҳазм қилади? Ахир уларнинг маънавий руҳияти, маънавий иммунитети бундай зарбаларни ҳазм қилишга қодир эмас-ку! Келинг, битта мисол келтираман. Кўрсатув сонларининг бирида 4 ёшли бола чиқиб, “Тулпор” қўшиғини куйлади. 4 ёшли болая, тасаввур қиляпсизми? Бу ёшда шу қўшиқ матнини ёдлаб, куйга тушиб, куйлашнинг ўзи, саҳнада ҳаяжонини енгиб қўшиқ айтишнинг ўзи жасорат эмасми? Шу болакай қўшиқни ёшига нисбатан анча яхши айтди. Аммо муомаласи туфайли кўплаб танқидларга учраётган Муножот Йўлчиева “Мен йўқ дейман!” деса бўладими? Тўғри, Муножот опа санъат қонун-қоидаларидан келиб чиқиб бу фикрни айтди, чунки болакай қоидаларни кўп бузди. Аммо 4 ёшли болага қонун-қоидаларни пеш қилиш тўғримикин? Хўш, Муножот опанинг ўзи шу ёшида шундай қўшиқ куйлай олганмикин? Бу биринчидан, иккинчидан, қонун-қоида инсонларнинг манфаатига хизмат қилмаса, нима кераги бор бундай қоидаларнинг? Мени энг ҳайрон қолдиргани, шу бола куйлаганида кўзимдан ёш чиқиб кетди, беихтиёр юрагим ивиб, кўнглим бўшаб, қўшиқ қоидалари бузилганига ҳам кўз юмиб, “Баракалла!” деб юбордим! Наҳотки мамлакатимизнинг буюк санъаткорларидан бири, ҳамма ибрат олса арзийдиган Муножот Йўлчиева шундай қилма олмади, деб ўйладим. Қолаверса, бундай танқидлар фақат Муножот опага эмас, қолган ҳакамларга ҳам тегишли. Ҳурматли ҳакамлар, илтимос, ёш болакайларга, санъатимиз келажакларига “Сиз мумтоз ашулаларни куйламанг!” деманг! Чунки бунга ҳақингиз йўқ. Сиз ижро этилган қўшиқни баҳоланг, тамом! Қолаверса, саҳнага чиқиб олиб, қилпанглаб, бўлмағур ашулаларни айтгандан кўра, миллий мумтоз қўшиқларимизни айтгани яхши эмасми? Ёш қиз-йигитларимизнинг ёшлигидан мумтоз ашулаларга меҳр бергани яхши-ку! Миллий эстрада ўлиб боряпти, деб жар соласиз-у, нега ёшларимизнинг қалбида мумтоз қўшиқларга нисбатан ўйғонган ҳавасни ўлдирасиз? Нега ёш болага муомала қилганда ҳар томонлама ўйлаб кўрмайсиз? Нега ёш болаларнинг қўшиқларини эшитганингизда кўзингизга болакайларнинг юз-кўзидаги қувонч, ҳаяжони эмас, аллақандай, ҳатто бугунги кунда таниқли хонандалар ҳам амал қилмай қўйган санъат қоидалари кўринади? Хуллас, бўйнингизда катта масъулият турибди, илтимос, фақат болаларни синдирадиган ақлингизга эмас, уларда ўзига ишонч туйғусини шакллантира оладиган юрагингизга ҳам қулоқ тутинг!

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

1 шарҳ: “Юлдузча” журийларига очиқ хат: “Болаларга мумтоз ашулаларни куйлама, дейишга ҳаққингиз йўқ!”

  • Жуда тугри ёзилипти шахсан мени хам уша Муножат Йулчиевага этирозим бор факат узи тушунмайдиган чет эл кушикларини бузиб айтган болаларни ижобий бахолайдию мумтоз кушикни уз ёшидан хам катталарга хос килип маромига етказип миллий кийинган дуппи атлас ёки чопон кийип чиккан болаларни синдиради мени шахсан Узбекистон Халк артисти булган Муножот Йулчиева ва Гулсанамларни муомаласи ёкмаяпти.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви