Доллар атрофидаги ислоҳотлар: энди нима бўлади?

Ўзбекистонда валюта соҳасини эркинлаштиришга қаратилган улкан ислоҳотлар кутилмоқда. Ҳукумат порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳаси иқтисодиёт субъектлари орасида пул-валюта муносабатларини эркинлаштириш, Ўзбекистон корхона ва банкларининг рақобатбардошлигини кучайтириш, ва мамлакатда сармоялар учун қулай шароит яратишга қаратилган.
Валюта сиёсати эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидаги йўналишлар белгиланган: — Барча давлат органлари томонидан қўлланилаётган чоралар назорат-чеклов туридан ҳимоя-рағбатлантириш турига ўзгартирилиши керак. Хусусий валюта маблағларидан ўз хохиши бўйича фойдаланиш ҳамда сармоялар киритиш ва бизнес фаолияти учун қулай шароитлар яратилиши керак; — Республика экспорт потенциалини кучайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги оширилиши керак; — валюта операциялари амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчиларига тенг шароитлар яратилиши керак. Алоҳида корхона ва соҳаларга имтиёзлар бериш таъқиқланиши керак; — миллий валютанинг бошқа валюталарга нисбатан курси фақат бозор механизмлари ёрдамида белгиланиши керак; — миллий валюта барқарорлигига таъсир қиладиган қонуний нормалар қабул қилинишига йўл қўймаслик; Ушбу қонун лойиҳаси кучга кирган тақдирда, у қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган барча маҳсулотлар ва кўрсатилаётган барча хизматлар, ҳамда белгаланган устав капитали миқдори миллий валютада амалга оширилиши керак;
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида маҳсулот ва хизматлар сотиш мутлақ таъқиқланиши керак. Фақат халқаро тўлов карталари бундан мустасно бўлиши керак. Халқаро тўлов карталари ёрдамида тўлов амалга оширилганда, маҳаллий корхона ҳисоб рақамига маблағ миллий валютада келиб тушиш механизмини ишлаб чиқиш керак.
3. Ўзбекистон Республикасида давлат солиқлари, ва барча мажбурий тўловлар миллий валютада амалга оширилиши керак. Фақат Ўзбекистон норезидентларидан эркин савдо зоналари ва эркин омборхоналарда олинаётган божхона солиқлари бундан мустасно бўлиши мумкин. Янги қонун жисмоний ва юридик шахсларга ўз валюта маблағларидан ўз хохиши бўйича фойдаланиш учун қуйидагиларни кўзда тутган:
4. Юридик шахслар валютада олинган даромад ва дивидендларни акциядорлик жамиятлар қатнашчиларига валюта ҳисобда тўлаши мумкин;
5. Республика ичида жисмоний шахслар орасида банк узатмалари, почта узатмалари ёки пул узатмалари тизимлари ёрдамида валюта узатмалари амалга ошириш мумкин;
6. Юридик шахс ташкил қилмаган хусусий тадбиркорларга ўз ҳисоб рақамлари орқали маҳсулот ва хизматлар импорти учун валютада тўлов амалга ошириш имкони берилсин;
7. Экспорт ва импорт амалга оширувчи корхоналар ташқи иқтисодий шартномалар бўйича тўловларни ўзлари истаган шаклда амалга оширишлари мумкин;
8. Умумий қиймати 10 000 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилсин. 2000 АҚШ долларига бўлган валюта олиб кирилганда ва олиб чиқилганда уни божхона декларациясида кўрсатиш шарт эмас;
9. Марказий банк ва тижорат банклари томонидан чет эл валютасини олиб чиқиш учун бериладиган рухсатномалар бекор қилинади;
10. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва уз ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан, қонунда белгиланган тартибда, эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар;
11. Ва бошқа чоралар; Янги қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки барча хўжалик субъектлари учун валюта сотииб олиш ва сотишнинг, валюта ҳисобида операциялар амалга оширишнинг осонлаштирилган тартибини ишлаб чиқиши керак. Қонун лоййиҳасида кўзда тутилган яна бир муҳим масала бу — чет эл валюталарига нисбатан миллий валюта курсини белгилаш тартибидир. Ушбу курса айни дамда валютага мавжуд бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олиши керак. Банклар орасидаги валюта савдоси валюта биржасида амалга ошириллиши керак. Банклар фаолиятида ҳам мавжуд бўлган маъмурий тўсиқларни бартараф қилиш учун бир қатор ўзгаришлар киритиш кўзда тутилган. Улар орасида чет эл валютасида кредит бериш тартибини ўзгартириш, банклар фаолияти устидан назорат қилиш тартибини ўзгартириш, банклар фаолиятини лицензиялар тартибини ўзгартириш кўзда тутилган. 2017 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра Ўзбекистон Марказий банки, Молия вазирлиги, Солиқ ва Божхона қўмиталари зиммасига ушбу қонун нормалари тадбиқ қилинишининг таҳлили ва Ўзбекистон Республикасининг «Валюта назорати ҳақида»ги қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш керак.
Manba: sputnik

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви