Ўзбекистон Ислом Каримовгача ва ундан кейин

Неча кундан бери бутун Ўзбекистон бир ўй, бир қайғу билан яшаяпти. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг касаллиги, кейин эса унинг вафоти тўғрисидаги хабарлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Неча кундан бери интернет, ижтимоий тармоқлар Ислом Каримов тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар, сурат ва видеолар билан тўлди. Ўзбекистонликлар аста-секин бу йўқотишнинг моҳиятини англаб, унинг залвори, замиридаги ҳақиқатини тушуниб етаяпти. Ҳеч кимнинг кўнглига байрам, шодлик сиғмаётган бўлса ҳам, кўпчиликнинг қалбида эртанги тақдири, келажагидан хавотир, ташвиш, керак бўлса қўрқинч бор. Энди нима бўлади, бизга ким шундай раҳбарлик қила олади? Бу масалада ўз тахминини билдирганлар, узоқдан туриб ўзича фол очаётганлар, бугун бошимизга тушган айрилиқдан сармаст бўлиб, тўй қилаётлар ҳам йўқ эмас.

Аммо шундай синовли, оғир кунларда ўзбекистонликлар – ўзбек, тожик, қозоғу қирғиз, рус, ҳамма-ҳамма бир халқ эканини, ўз юрти, Президентини чин дилдан севишини намойиш қилди, бирдамлигини исботлади. Президентнинг оғир касал экани хабар эълон қилинганидан бери бир-бирига далда бериб, қўллаб-қувватламоқда, чет элдаги иғвогарларга ишонмаслик, босиқ бўлиш кераклигини уқтирмоқда. Юртбошининг саломатлиги учун қайғурганлар, кўз ёш тўкканлар, мижжа қоқмай дуо қилганлар, унинг яшаши учун ўз азиз жонини фидо қилишга тайёр инсонларни учратдим. Улар оддий одамлар эди, “керак бўлса, қанийди имкони бўлса ўз жонимни берардим”, деган гапларни минбарларда, катта давраларда кимгадир яхши кўриниш учун айтишмади. Бу гаплар юракнинг туб-тубидан чиқаётгани, мутлақо самимий эканини уларни эшитганингда қалбинг титраб, кўзинг жиққа ёшга тўлишидан ҳам билиш мумкин…

Одатда бирор нарсанинг қадри у йўқотилганидан кейин аниқроқ билинади. Ислом Каримов ҳам ўзбек халқи учун тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва ривожланиш рамзи ўлароқ катта суянч, ишончли тоғ экан. Бу «тоғ» энди йўқлиги учун ҳам кўзда ёш, қалбда минг хавотир билан “энди нима бўлади” деган сўзлар тилларга кўчаяпти. Лекин бунчалик ташвишга тушишга ҳожат йўқ. Ўзбекистоннинг биринчи президенти давлатни давлат, халқни халқ қилиб шакллантирди, улкан, залворли карвон ўз йўлини топиб олди. Энди Ўзбекистон мустақилликнинг биринчи йилларидаёқ белгиб олинган марраларга қараб ишонч ва қатъият билан бораверади. Конституция, қонунларда кўрсатилган вақтда ўзимизнинг янги раҳбаримизни сайлаймиз, боболаримиз, Ислом Каримов орзу қилган тинч, эркин, фаровон давлатни қурамиз ва уни меҳнатимиз, илмимиз, бор имкониятимиз билан мустаҳкамлаймиз.

Шу билан бирга, муаммоларимиз, камчиликларимиз ҳам ҳали кўп. Олдимизда олиб ташланиши керак бўлган тўсиқлар ҳам талайгина. Уларни ташқаридан ҳеч ким бартараф этмайди, фақатгина ўз кучимиз, бирдамлигимиз ва қатъиятимиз билан йўқ қила оламиз. Демократия, ахборий жамиятга шай турган халқимиз Ислом Каримов бошлаб берган демократик жараёнларни тўлиқ якунига етказиш, жумладан, сўз эркинлиги, давлат ташкилотлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш бўйича қилинаётган ишларни қўллаб-қувватлайди.

Айримлар кутганидек Ўзбекистонда кескин ўзгаришлар, ҳокимият талашишлар, беқарорлик, норозиликлар бўлмайди. Узоқ ва яқин давлатлардаги аҳволни кўриб турибмиз, салгина эътиборсизлик, лоқайдлик ва ҳиссиётларга берилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши биламиз. Шу боис ҳар хил фитна-фасодларга учмасдан, ўзимиз танлаган, белгилаб олган йўлимиздан олға интилаверамиз. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади!

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан барчага ўз ҳамдардлигимни изҳор этаман.

Санжар Саид,

журналист ва блогер

Манба: sanjarsaid.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Декабрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Ноя    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви